1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Шикон -

Бухоро қишлоқларидан. «Ал-Қанд фи маърифати уламои Самарқанд», яъни «Самарқанд уламоларини билиш ҳақида қанд(дек ширин)» китобида Шикон Кеш қишлоқларидан деб ёзилганини ўқиганман. Бироқ ўша китобнинг ҳошиясида «Шикон – Бухоро қишлоқларидан» деган ёзув турибди. Ал-Ҳофиз ал-Қураший «ал-Жавоҳир ал-мазийя» («Ўтган жавоҳирлар») китобида уни Кеш қишлоқларидан эмас, балки – Бухоро қишлоқларидан деган. «Табсир ал-мунтабиҳ» («Огоҳлантирувчи кўзгу») китобининг 737-саҳифасида ҳам худди шундай: «Албатта, у – Бухоро қишлоқларидан», деб ёзилган.