Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Фазл аш-Шарафданий асли куфалик бўлиб, Шарафдан қишлоғида яшаганлар. Бу кишидан Бақийя ибн Валид, Ҳишом ибн Убайдуллоҳ ар-Розий, Исо ибн Мусо Ғунжор ва Муҳаммад ибн Қосим ал-Асадий таълим олганлар. Бухоронинг «Хашшобин» (ёғоч ва ўтинфурушлар) дарвозасида турар эдилар. Бу жой Шарафдан қишлоғидадир. Муҳаммад аш-Шарафданийдан Бухоро машойихлари таълим олардилар. Яҳё ибн Яҳё Исҳоқ ибн Роҳавайҳга: «Муҳаммад ибн Фазл аш-Шарафданийдан ҳадислар ёзиб олдим», деганлар. Исҳоқ айтдилар: «У киши ҳадис аҳлидан. Оталари Фазл ибн Атийя ал-Хуросоний ишончли ва кучли муҳаддислардан эдилар». Дор ул-марзо (шифохона) яқинида дафн қилинганлар.