1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Шуайб аш-Шарғий ал-Коғазий -

Абу Солиҳ Шуайб ибн Лайс аш-Шарғий ал-Коғазий Бухоро аҳлидан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. Иброҳим ибн Мунзир ал-Ҳизомий, Абу Мусъаб Аҳмад ибн Абу Бакр, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Абу Курайб ва Суфён ибн Вакеъдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳотам ибн Ҳаммод ва Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Мардак ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 272 (милодий 886) йилнинг ражаб ойида Самарқандда вафот этганлар.