Абул Ҳасан Али ибн Ҳусайн ас-Сиёзий шу қишлоқдан бўлиб, «Али ат-Тавил» (Али новча) номи билан танилган эдилар. Мусаййиб ибн Исҳоқ ва Аслам ибн ас-Санадийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. У кишидан эса Аҳмад ибн Абдулвоҳид ал-Бухорий, Абу Аҳмад Ҳумайд ибн Мусо ал-Бухорий ас-Сиёзий ва Ҳабиб Куфий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳабиб Куфий Қутайба ибн Муслим билан бирга ғозий сифатида Бухорога келганлар.