Али ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Сунний ад-Динурий қози Абдураҳмон ибн Ҳасан ал-Ҳамадоний, Абдулжавод ибн Муҳаммад ад-Дийнурий ва Ҳомид ибн Абдуллоҳ ал-Ҳамадонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Аҳмад ибн Али ал-Яздий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 394 (милодий 1005) йили жума куни Бухорода вафот этганлар.