Абу Абдуллоҳ Фазл ибн Абул Фазл ас-Сулаймоний ал-Пайкандий - Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Ҳофиз ал-Пайкандийнинг ўғли. Пайканд аҳлидан. Бу киши ҳақларида Абул Аббос ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида айтадилар: «Ҳижрий 405 (милодий 1015) йилнинг рамазон ойида Насафга келдилар. У киши мендан ҳадис ёзиб олдилар ва мен ҳам у кишидан икки ҳадис ва бир ҳикоя ёзиб олдим». Ҳижрий 413 (милодий 1023) йилнинг ражаб ойида Пайкандда вафот этганлар.