1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Салама ас-Сулаймоний ал-Ҳофиз ал-Пайкандий -

Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Ҳофиз ал-Пайкандий Пайканд аҳлидан. Аҳмад ибн Сулаймон ал-Пайкандий она томондан боболари бўлганлари учун бу кишига «Ас-Сулаймоний» деб нисбат берилган. Кўп мамлакатда бўлиб, ҳофиз ал-ҳадис сифатида танилганлар. Ўз замонларида у киши ҳадисларнинг асосини (далилини) келтиришда, ҳадисларни ёддан билишда ва айтган ҳадисларининг тўғрилигини исботлашда тенги йўқ эдилар. Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ал-Марвазий, Али ибн Исҳоқ ал-Басрий, Муҳаммад ибн Яъқуб ал-Асам ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Кўпгина кичик ва катта ҳажмли китоб таълиф қилганлар. Ҳар ҳафтада бир китоб ёзиб, Пайканддан Бухорога олиб келиб, Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидида ўқиб берар эдилар. Ўзларидан Абу Зарр Муҳаммад ибн Жаъфар (ўғиллари) ва Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Абул Фазл Аҳмад ас-Сулаймоний ҳижрий 311 (милодий 924) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 404 (милодий 1014) йилнинг зулқаъда ойида Пайкандда вафот этганлар.