1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ас-Сикичкатий ал-Бухорий -

Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳотам ас-Сикичкатий ал-Бухорий - Бухоронинг Сикичкат қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Марвазий, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс, Муҳаммад ибн Аслам ас-Самарқандий ва Муҳаммад ибн Уббод ас-Самарқандий, Яҳё ибн Суҳайл, Асбот ибн Ясаъдан ҳадис ривоят қилганлар. Ёддан кўп ҳадис билганлар ва ҳадисларни моҳирлик билан ёзиб олганлар. Ўзларидан Абу Наср Аҳмад ибн Аҳмад ибн Абдураҳмон ал-Боҳилий ва Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 315 (милодий 928) йилнинг шаъбон ойида вафот этганлар.