Абул Ҳасан Али ибн Ҳусайн ал-Ҳоким ас-Сардарий Бухоро аҳлидан бўлиб, Насафда бир неча муддат қози эдилар. Абул Аббос Муҳаммад ибн Абдураҳмон ад-Дағулий, Бакр ибн Мунир, Абул Аббос Маҳмуд ибн Абсар, Муҳаммад ибн Абу Саҳл ар-Работий ва Убайд ибн Муҳаммад ад-Донождан таълим олганлар. Ҳижрий 297 (милодий 910) йилда туғилиб, ҳижрий 370 (милодий 981) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.