Абу Убайда Усома ибн Муҳаммад ас-Сардарий ал-Бухорий Бухоронинг Сардарий қишлоғидан бўлиб, Солиҳ ибн Ҳамдон ал-Бухорий ва Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Марвазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз айтадилар: «Ҳижрий 357 (милодий 969) йили Бухорода у кишидан китоб ёзиб олганмиз». Бухорода вафот этганлар.