Абу Ҳафс Умар ибн Ҳафс ас-Сиборий Бухоронинг Сабирий қишлоғидан бўлиб, Али ибн Ҳажар, Юсуф ибн Исо, Муҳаммад ибн Ҳамид ар-Розий, Салама ибн Шубайбдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Абу Ҳафс Умар ас-Сабирий ҳижрий 294 (милодий 908) йилда вафот этганлар.