Имом Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Абдураҳмон ас-Сиборий Бухоро аҳлидан. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофизнинг «Тарихи Бухоро» китобини ривоят қилганлар. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Амр аш-Шуъабийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад аз-Заранжарий (Зарангарий) ва Абул Фазл Муҳаммад ибн Али ал-Мутаҳҳарий ҳадис ривоят қилганлар.