Абул Ҳасан Наср ибн Аҳмад ас-Сомоний амир Исмоил Сомонийнинг акалари. Оталари Аҳмад ибн Асад ас-Сомонийдан, Солим ибн Ғолиб ас-Самарқандий ва Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Саҳл ибн Шозавайҳ ҳадис ривоят қилганлар. Наср ибн Аҳмад ас-Сомоний ҳижрий 279 (милодий 893) йил жумодул охир ойига 7 кун қолганда, душанба куни шом намозидан кейин вафот этганлар. Бухорода бу кишининг қариндош-уруғлари кўп ва машҳурдир.