1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад Восил ал-Бухорий аз-Зайний -

Аҳмад Восил ибн Абдушукур ал-Бухорий аз-Зайний  - Бухоро аҳлидан бўлиб, Убайдуллоҳ ибн Восилнинг оталаридирлар. Суфён ибн Уяйна, Яҳё ибн Салим, Абдуллоҳ ибн Ваҳб, Умар ибн Ҳорун ал-Балхий ва Самарқанд қозиси Исҳоқ ибн Иброҳимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзлари ва оталари Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийдан таълим олганлар. Имом ал-Бухорий замонларида яшаганлар. Ниҳоятда шижоатли ва қўрқмас эдилар. Турклар билан урушда Хуканжа деган жойда шаҳид бўлганлар. Хуканжа Пайканд ва Фарабр оралиғида жойлашган. Аҳмад Восил аз-Зайний ҳижрий 201 (милодий 817) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 272 (милодий 886) йилнинг шаввол ойида Хуканжа урушида шаҳид бўлганлар.