1446 йил 17 муҳаррам | 2024 йил 23 июль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Бухорий аз-Занданий -

Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Саъид ал-Бухорий аз-Занданий - Бухоронинг Зандана номли қишлоғидан бўлиб, Саъид ибн Масъуд ал-Бухорий, Убайдуллоҳ ибн Восил ал-Бухорий, Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ал-Бухорий, Абдусамад ибн Фазл ал-Балхий, Ҳамдон ибн Зуннун ал-Балхий ва Аҳад ибн Ҳусайн ал-Балхийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Ҳам ал-Бухорий ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 320 (милодий 933) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.