Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад аз-Заррий асли райлик бўлиб, Бухорода яшаб, шу ерда вафот этганлар. Кўп ҳадис ривоят қилганлар. Одам ибн Мусо ал-Хорий ва Абул Аббос Аҳмад ибн Жаъфар ар-Розий ал-Жамолдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Хожа Ғунжор, Абу Абдуллоҳ ал-Мустағфирий ва Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 374 (милодий 985) йилнинг сафар ойида Бухорода вафот этганлар.