1446 йил 20 шаввол | 2025 йил 18 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳасан ал-Бухорий аз-Зоҳирий -

Абу Али Ҳасан ибн Яъқуб ал-Бухорий аз-Зоҳирий Бухоро аҳлидан. Катта боболарининг исми Зоҳир бўлганлиги учун бу кишига ушбу нисбат берилган. Абу Зарр Аммор ибн Мухлид ал-Бағдодий, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ва Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ар-Розийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Бухорода Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз таълим олганлар. Ҳижрий 449 ёки 459 (милодий 1058 ёки 1068) йилда вафот этганлар.