Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Аҳмад аз-Зоҳид ар-Ревий – Бухородан. Уйлари Рев дарвозага яқин бўлган. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ар-Розий, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий, Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ва Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайёмдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 417 (милодий 1027) йилнинг зулқаъда ойида Бухорода вафот этганлар.