1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ар-Риғдамуний -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ар-Риғдамуний фозил кишилардан бўлиб, ёлғиз қолганларида сукунат ва виқорни яхши кўрардилар. Дину диёнатни ҳар хил гаплардан, туҳматлардан ҳимоя қилардилар. Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидида имом-хатиб эдилар. Боболари Абдураҳмон ибн Исҳоқ ар-Риғдамуний ва Сулаймон ибн Иброҳим ас-Сарахсийдан таълим олганлар. У кишидан Абу Амр Усмон ибн Али ал-Пайкандий ҳaдис ривоят қилганлар. Ҳижрий 518 (милодий 1125) йилнинг жумодул аввал ойида Бухорода вафот этганлар.