1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдулазиз аз-Займуний ал-Бухорий -

Абул Қосим Абдулазиз ибн Абу Наср аз-Займуний ал-Бухорий  -  Бухоро аҳлидан бўлиб, фозил фақиҳлардан эдилар. Бу киши Абу Амр Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Собир, Абу Саъид Халил ибн Аҳмад, Абу Ҳомид Аҳмад ибн Абдуллоҳ аc-Соиғ ва бошқалардан таълим олганлар. Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий бу кишидан таълим олганлар ва «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида устозлари ҳақида зикр қилганлар. Шофеъий мазҳабидаги бу шайхнинг эшитган ҳадислари саҳиҳ эди.