1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳаким аз-Займуний -

Абу Муҳаммад Ҳаким ибн Муҳаммад аз-Займуний -  Бухоронинг Займун номли қишлоғи аҳлидан бўлиб, Шофеъий мазҳабининг машҳур фақиҳларидан эдилар. Ҳижрий 375 (милодий 986) йили Марвда Имом Абу Абдуллоҳ ал-Хизрийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Калом илмидан эса устоз Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Исфарoинийдан таълим олганлар. Ҳижрий 416 (милодий 1026) йилнинг рабиъул аввал ойида Бухорода вафот этиб, хонақоҳ рўпарасидаги «Раъсу сикка ас-суффа»да (Суфа кўчасининг бошида) дафн қилинганлар. Қабрлари таниқли ва табаррук. Ҳаким аз-Займуний ҳақларида Абу Комил ал-Басирий «Музофот» китобларида шундай деганлар: «Абу Муҳаммад Ҳаким ибн Муҳаммад аз-Займуний «Имому аҳл ал-ҳадис» (муҳаддислар имоми) ва менинг шайхим эдилар. Калом илмида (Ашъарий таълимоти) тенги йўқ олим бўлиб, шу фандан дарс берардилар».