1447 йил 11 шаъбон | 2026 йил 30 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ ад-Дахфандуний -

Aбу Иброҳим Абдуллоҳ ибн Ханжа ад-Дахфандуний - Бухоронинг Дахфандун номли қишлоғидан. Лақаблари «Жамук» эди. Лақабни бу кишига оналари берганлар. Абу Ҳузайфа Исҳоқ ибн Бишр, Аҳмад ибн Ҳафс, Муҳаммад ибн Салом ва Абу Жаъфар ал-Муснадийдан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан эса Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Адиб ва Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 273 (милодий 887) йилда вафот этганлар.