Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳaммад ал-Хайём ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, шу нисбат билан машҳур эдилар. Ёддан кўп ҳадис билишларига қарамай, ҳадис илми талабида сафар этардилар. У кишидан Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз, Абу Саъд ал-Идрисий ал-Астрободий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 361 (милодий 973) йилнинг жумодул аввал ойида 86 ёшда Бухорода оламдан ўтганлар.