Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Бухорий ал-Қудайдий Бухоро олимларидан бўлиб, «Бакр Хоҳарзода» номи билан танилган эдилар. Бухоронинг маълум ва машҳур олими Хоҳарзоданинг авлодлари эканликлари учун шу нисбат берилган. Бу киши Бухоро қозиси Абу Собит Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бухорийнинг сингилларининг ўғли бўлиб, имом, фозил, Абу Ҳанифа мазҳабида, фиқҳ илмида тенги йўқ денгиз эдилар. Бу киши фиқҳий масалаларни жамлаб, ёдлардилар. Бухорода имло айтар эдилар . Оталари Абу Алидан ва Мансур ибн Наср ал-Коғазий ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Абу Амр Усмон ибн Али ал-Пайкандий бу кишидан таълим олганлар. Абу Бакр Хоҳарзода ҳижрий 483 (милодий 1091) йил жумодул аввал ойининг йигирма бешинчисида, жума куни кечаси Бухорода вафот этганлар.