1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Восил ас-Суфий ал-Хунбуний -

Абул Қосим Восил ибн Ҳамза ас-Суфий ал-Хунбуний - Бухоронинг Хунбун номли қишлоғидан. Ҳадис илми талабида кўп сафарда бўлганлар. Ниҳоятда солиҳ, ишончли муҳаддис эдилар, ҳадисларни яхши билиб, яхши тушунардилар. Бухорода Абу Саҳл Абдулкарим ал-Калободийдан, Насафда Абул Аббос Жаъфар ал-Мустағфирийдан таълим олганлар. Аҳмад ал-Хатиб ал-Бағдодий «Тарихи Бағдод» китобида ёзадилар: «Восил ибн Ҳамза ас-Суфий Бухородандир, ёдлаган ҳадислари ниҳоятда кўп ва хўбдир». Ҳижрий 467 (милодий 1075) йилда қишлоқларида вафот этганлар.