Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ханбийнинг оталари бухоролик бўлиб, ўзлари Бағдодда туғилганлар. Бухорога қайтиб, вафотларига қадар шу ерда яшаганлар. Ҳадис илмига моҳир эдилар. Кўп ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 350 (милодий 962) йилда вафот этганлар.