Абу Наср Аҳмад ибн Абу Бакр ал-Худиманканий - Бухородаги Худиманкан номли қишлоқнинг нисбати билан машҳур бўлиб, шу қишлоқда имом-хатиб эдилар. Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида айтганлар: «Абу Аҳмад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Варқудий Имом ал-Бухорийнинг «Саҳиҳ ул-Бухорий» тўпламларини шу китобнинг охирги ровийси ал-Фарабрийдан таълим олганлар. Ал-Худиманканий мазкур асарни ал-Варқудийдан таълим олганлар».