1446 йил 3 жумадис сони | 2024 йил 05 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Фоиқ ар-Румий ал-Андалусий ал-Хосса -

Амир Абул Ҳасан Фоиқ ибн Абдуллоҳ ар-Румий ал-Андалусий ал-Хосса Хуросон амири Абу Солиҳ Мансур ибн Нуҳнинг хос кишиларидан бўлганлари учун «ал-Хосса» деб аталганлар. Бухоро олимларидан. Хуросоннинг қирқдан ортиқ шаҳарларида волий вазифасида ишлаганлар. Илм аҳлини ҳурматлардилар, ўзлари ҳам илмга қизиқардилар. Хайрли ишлар қилганлар. Бу кишининг уйларида муҳаддислар ва олимлар йиғилар, ўзлари ҳам уларнинг сўзларини эшитар эдилар. Бухорода Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмаддан ва Марв, Куфа, Макка муҳаддисларидан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Баййиъ ва Муҳаммад ибн Аҳмад Ғунжор ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 389 (милодий 1000) йил рамазон ойида Бухорода вафот этганлар.