1446 йил 20 шаввол | 2025 йил 18 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳайдар ал-Бухорий ал-Жунайдий -

Абу Муҳаммад Ҳайдар ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Жунайдий Бухоро аҳлидан бўлиб, машҳур олимлардан. Ҳотам ибн Аҳмад ас-Сайрафий ал-Бухорий ва Абу Муҳаммад Абдураҳмон ар-Розийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан эса Абу Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар ва шундай деганлар: «Ҳижрий 357 (милодий 969) йили Бухорода ва ҳижрий 360 (милодий 972) йили Самарқандда биз у кишидан ҳадис ёзиб олганмиз».