Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғира ал-Жуъфий ал-Бухорий «Саҳиҳ ул-Бухорий» китобини таълиф қилганлар. Бу кишининг боболари Муғира мажусий эдилар. Муғира юқорида номлари зикр қилинган ал-Муснадийнинг боболари, яъни Ямон ал-Жуъфий қўлида мусулмон бўлганлиги учун у кишига «ал-Жуъфий» деб нисбат берилган. Ямон ал-Жуъфий Бухоро ҳукмдори эдилар. Имом ал-Бухорий ҳижрий 256 (милодий 871) йили Самарқанднинг Хартанг қишлоғида Рамазон ҳайити кечаси вафот этганлар.