1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Жаъфарий -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Жаъфарий Бухоро аҳлидан. Бу киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб ат-Тайёрнинг авлодларидан бўлганлари учун ушбу нисбат берилган. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Идрис ал-Жаржароий ал-Ҳофиздан таълим олганлар. Ўзларидан эса Бухоронинг пешқадам олимлари таълим олганлар.  Абу Амр ал-Пайкандий Абу Бакр ал-Жаъфарийни танийдиган энг охирги ровий эдилар. Бу киши ҳақларида Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида маълумот берганлар.