1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Жаржароий ал-Ҳофиз -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Идрис ал-Жаржароий ал-Ҳофиз Бухорода яшаганлар. Бу киши ҳофиз ал-ҳадис, ишончли муҳаддис, ҳуснихатлари чиройли хаттот эдилар; хайрли ишларга доимо бош-қош бўлар ва кўп рўза тутардилар. Илм талабида Бухорога келгунларига қадар Абу Бакр Аҳмад ибн Иброҳим ал-Исмоилий, Абу Аҳмад ибн Юсуф ад-Димашқий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Жаржароий ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз ва Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Жаъфарий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 415 (милодий 1025) йил рабиъул аввал ойининг бешинчисида, шанба куни Бухорода вафот этиб, ўша куни Пайкандга олиб борилиб, шу ерда дафн қилинганлар.