Абу Амр Усмон ибн Али ал-Пайкандий солиҳ имом ва ишончли муҳаддислардан. Оталари пайкандлик бўлиб, ўзлари ҳижрий 465 (милодий 1073) йилнинг шаввол ойида Бухорода туғилганлар. Сарахсда Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Сарахсийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Қози Абул Хаттоб ат-Табарий ва Абу Муҳаммад Абдулвоҳид ибн Абдураҳмон аз-Зубайрийдан ҳадис илмидан сабоқ олганлар. Ҳижрий 552 (милодий 1158) йилнинг шаввол ойида вафот этганлар.