Абул Ҳасан Али ибн Ҳусайн ал-Бамижкатий Бамижкат қишлоғидан. Бу киши шоир, адиб ва шу қишлоқнинг имом-хатиби эдилар. Хожа Ғунжор ва Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бухорийнинг устозларидирлар. Ҳижрий 386 (милодий 997) йилнинг Рамазон ҳайити кечаси вафот этганлар.