Абу Аҳмад Набҳон ибн Исҳоқ ал-Баскойирий Баскойир қишлоғидан. Бу киши фақиҳ ва зоҳид эдилар. Бухорода Саъд ибн Муоз ал-Марвазий, Суфён ибн Абдулҳаким, Асбот ибн Ясаъ ва Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафсдан илм ўрганиб, уларнинг таҳсинларига сазовор бўлганлар. Кейинчалик Шом, Миср ва бошқа араб мамлакатларига бориб, у ердаги олимлардан таълим олганлар. Ҳижрий 320 (милодий 933) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.