1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Боқия араблар -

Боқия араблар ҳозирги кунгача қолган араб қавмлари бўлиб, улар ҳам сулола жиҳатидан икки қисмга бўлинади:

– қаҳтоний араблар;

– адноний араблар.

Қаҳтоний арабларнинг асл ватанлари Арабистон яриморолининг жанубидаги Яман ўлкасидир. Улар Сабаъ ибн Яшжуб ибн Яъруб ибн Қаҳтондан тарқалган ва ўндан ортиқ қабилаларга бўлиниб, улардан иккитаси – Ҳимяр ибн Сабаъ (ҳимярийлар) билан Каҳлон ибн Сабаъ (каҳлонийлар) машҳур бўлишган. Шунинг учун улар «сабаъийлар» ҳам дейилади.

Адноний арабларнинг асл ватанлари Маккаи мукаррамадир. Аднон Исмоил алайҳиссаломнинг авлодлари бўлиб, адноний араблар ўз насаблари тарихини Аднонгача аниқ ёдда сақлаганлар. Аднон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма биринчи боболари ҳисобланади.