1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ишаъё алайҳиссалом -

Ишаъё[1] алайҳиссалом милоддан аввалги VII асрда яшаб ўтган набийлардан биридирлар.

Калдонийлар Байтул мақдисга ўзларининг подшоҳлари Санҳориб бошчилигида кирмоқчи бўлишди. Аллоҳ таоло уларни мазкур Ишаъё алайҳиссаломнинг дуолари сабабли ҳалокатга учратди. Шундан сўнг Бану Исроилнинг ёмонликлари ва фасодлари яна ҳам ортди, улар ўз набийлари ва халоскорлари бўлмиш Ишаъё алайҳиссаломни қатл қилишди. Аллоҳ таоло у кишидан кейин Армиё[2] алайҳиссалом ва бошқа набийларни юборди. Бану Исроил эса ўз набийларини ёлғончига чиқариш ва жонларига қасд қилишда давом этишди.

[1] «Ишаъё» исми араб тилида яна «Ашъиё, Шаъё, Шаъиё, Шиъё, Шуъё, Шуъаё» тарзида ҳам талаффуз қилинади, русчада эса «Исаия» деб ўқилади.

[2] Русчада «Иеремия» (мил. авв. VII–VI асрлар) шаклида учрайди.