1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Исҳоқ алайҳиссалом -

Исҳоқ алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора онамиздан туғилган ўғилларидир. Иброҳим алайҳиссалом 99 ёшга, жуфтлари Сора ҳам катта ёшга етиб қолганида Аллоҳ таолонинг инояти ила Исҳоқ алайҳиссалом дунёга келганлар. У зотнинг башоратлари ва сифатлари ҳақида Соффот сурасида қуйидагилар айтилган:

«Яна унга солиҳлардан бир набийнинг – Исҳоқнинг хушхабарини бердик» (112-оят).

Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исҳоқ алайҳиссаломга ота томон қариндошларнинг қизларидан уйланишни тайинлаган эканлар. Шунинг учун Исҳоқ алайҳиссалом амакиваччаларининг қизига уйландилар. Улар икки эгизак ўғил фарзанд кўришди: бири – Ийс, иккинчиси – Яъқуб. Исроил лақабини олган Яъқуб алайҳиссаломдан Бану Исроил тарқалди ва у зотнинг сулолаларидан бир неча пайғамбарлар чиқди.

У зот ўзлари яшаб ўтган Фаластин ва Шом ерларидаги канъонийларга пайғамбар бўлганлар.

Исҳоқ алайҳиссалом 180 ёшга кириб бу дунёни тарк этганлар. У зот оталари Иброҳим алайҳиссалом дафн қилинган Халил шаҳри яқинидаги ғорга дафн этилганлар.