Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг икки жилдлик «Яхшилик ва силаи раҳм» деб номланган китоб. Мазкур асар буюк ватандошимиз, Мовароуннаҳр диёридан чиққан қадим уламолардан бири, ҳижрий 246 санада вафот этган Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий раҳматуллоҳи алайҳининг «Китабул бирри вас-сила» номли китобларининг шарҳланган таржимасидир.
Ушбу нодир асар дийнимиздаги энг мўътабар ибодатлардан бири - яхшилик қилиш ва қариндош-уруғлик ришталарини бардавом қилиш, яъни силаи раҳм қилиш хақидадир.