Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Одоблар хазийнаси» деб номланган китоби.
Ушбу китоб Имом Бухорийнинг иккинчи бош асарлари бўлмиш «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган шарҳларидир.
Имом Бухорий бу китобда одоб-аҳлоқ масалаларига оид ҳадисларни саралаб келтирганлар. «Одоблар хазийнаси» тўрт жилддан иборат бўлиб, эътиборингизга унинг биринчи жилдини хавола этмоқдамиз. Биринчи жилд Имом Бухорийнинг сийратлари хақидаги маълумот билан бошланиб, сўнгра одоб-аҳлоққа оид 306 та ҳадис шарҳи келтирилади.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: Одоблар хазийнаси
Ҳажми: 496 бет
Ўлчами: 84×108/32
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 439 -сонли тавсияси ила чоп этилган