Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Будайл ал-Будайлий – бухоролик фиқҳшунос ва ўз асрининг ҳанафий мазҳабидаги пешқадам шайхи. Бу киши ёддан кўп ҳадис билар эдилар. Бухорода Абу Абдураҳмон ибн Абу Лайс, Марвда Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ас-Саъдий ва Райда Аҳмад ибн Жаъфар ибн Насрдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким таълим олганлар. Ҳижрий 343 (милодий 955) йилда вафот этганлар.