Абу Саъид Саъид ибн Исмат ал-Бонабий [бу зот Жулвон ал-Бонабийнинг биродари (акаси ёки укаси) бўладилар] Абдусамад ибн Фазл ал-Балхий, Исмоил ибн Бишр ва Аҳмад ибн Жарир ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Муқри ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 326 (милодий 939) йилнинг шаввол ойида вафот этганлар.