1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Жулвон ал-Бонабий -

Абу Таййиб Жулвон ибн Самура ал-Бонабий - Бухородаги Бонаб қишлоғининг нисбати билан машҳур бўлган бу зот зоҳид, обид ва тақводор олимлардан эдилар. Абу Муқотил Исом ан-Наҳвий, Абдуллоҳ ибн Язид ал-Муқрий, Саъид ибн Мансур, Хоқон ас-Суламий ва Аҳмад ибн Ҳафсдан ҳaдис ривоят қилганлар. Бу киши қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар: «Анзиъу ат-тусуса ва холифу ал-мажуса»  [1], яъни «Мажусийларга хилоф ўлароқ идишни тортиб олиб бўлса ҳам қўлларингизни ювинглар». 

Бир куни масжидда азон айтаётганларида бир одам мактуб олиб келади. Қарасалар, мактуб амирдан. Дарҳол ўша кишининг қўлига мактубни қайтариб: «Мен қачондан бери амирнинг одами бўлибман? Менинг улар билан ишим йўқ», – деб жавоб берибдилар. Бу хабар етганида, амир: «Худога шукур, халқим орасида менинг мактубимни ўқимайдиган инсон ҳам бор экан-да», – деган экан  [2].   
 
 

[1]  قال رَسول الله صلى الله عليه وسلم: انزِعُوا الطُّسُوسَ، وخالِفُوا المَجُوسَ

[2] Ўша даврларда зоҳидлар давлат ишига аралашмасдилар.