Абу Исҳоқ Яъқуб ибн Исроил ал-Бордизий - Бухоронинг Бордиза қишлоғидан бўлиб, илм талабида Хуросонга борганлар. Али ибн Хушрум ва Абу Довуд Сулаймон ибн Муаббид ас-Санжийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Аҳмад ибн Муаббид аз-Зоҳид ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 309 (милодий 922) йилнинг жумодул аввал ойида вафот этганлар.