Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Боданий ал-Бухорий - Бухоронинг Бодан қишлоғидандир. У киши Ироққа сафар қилиб, у ернинг пешқадам муҳаддис олимлари – Язид ибн Ҳорун ва Абу Наим Фазл ибн Диккиндан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 267 (милодий 881) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.