1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдусамад ал-Авданий Абдулҳамид ал-Авданий -

Абу Салама Абдусамад ал-Авданий ва Абу Саҳл Абдулҳамид ал-Авданий - Довуд ал-Авданийнинг ўғиллари. Фақиҳлардан эдилар. Термизда Абул Фазл ибн Абу Ҳафс ат-Термизийдан Имом ат-Таҳовийнинг китобларидан таълим олганлар. Ака-укалар фақиҳ Абул Қосим Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Насавийдан «Муснаду Ҳасан ибн Суфён» («Ҳасан ибн Суфённинг ҳадис тўпламлари») китобларидан; Марвда Абу Жаъфар аз-Зажжож ва Абу Али ибн Ҳодилдан «Маноқибу Аби Ҳанифа» («Абу Ҳанифанинг ҳаёт йўллари») китобидан таълим олганлар. Уларнинг оталари Абу Сулаймон Довуд ал-Авданий шундай деганлар: «Мен Аллоҳ таолодан солиҳ фарзандлар тиладим. У менга шундай фарзандлар берди».