1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Авданий -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Авданий - Авдана қишлоғи нисбати билан машҳурдирлар. Бу киши «Имому асҳоб ал-ҳадис» (Муҳаддислар имоми) унвони билан танилганлар. Ўз асрининг Шофеъий мазҳабидаги фақиҳи эдилар, илмга ниҳоятда чанқоқ бўлганлар, илмларини бошқа кишиларга ўргатишни ёқтирганлар. Умрларининг охирига қадар илм талаб қилишни тарк этмаганлар. Дафтар-китобларини доим ўзлари билан енглари ичида олиб юрганлар. Уйларидан бирор марта дафтарсиз чиқмаганлар. Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Абу Бишр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мусъабий, Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий ва Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Хожа Ғунжор, Абу Абдуллоҳ ал-Ҳалимий ва Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 385 (милодий 996) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар. Қабрлари Бухородаги «Калобод» маҳалласида бўлиб, машҳурдир.