Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Афрахший ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, олимларнинг пешвоси ва раисларидан эдилар. Фарахш қишлоғидан. Исмоилий нисбати билан танилган эдилар. Буни юқорида зикр қилганман. Муҳаммад ибн Юсуф ибн Осим, Муҳаммад ибн Собир ибн Котиб ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрий, Саъид ибн Иброҳим ибн Маъқал ва Аҳмад ибн Холиддан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий таълим олганлар. Ҳижрий 301 (милодий 914) йилда туғилиб, ҳижрий 384 (милодий 995) йилнинг рамазон ойида 84 ёшда вафот этганлар.