1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Али ал-Исмоилий ал-Бухорий -

Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ал-Исмоилий ал-Бухорий - Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Исмоилийнинг ўғиллари. Бухорода қози эдилар. Илк таълимни оталаридан, кейинчалик эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий, Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ва Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайёмдан олганлар. Ҳар ҳафта жума куни ҳовлиларида имло мажлиси ўтказар эдилар. Ўзларидан Абу Зарр Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Хатиб ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 401 (милодий 1011) йилнинг шаъбон ойида вафот этганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким «Тарих» китобларида айтадилар: «Абул Ҳасан ал-Исмоилий ал-Бухорийнинг оталари Мовароуннаҳрда ўз асрининг шайхи, раиси ва ҳижрий 390 (милодий 1001) йилдан кейин эса ҳокими эдилар. Оқил ва фозил эдилар. Бухоро олимларидан таълим олганлар. Ҳижрий 395 (милодий 1006) йилда ҳаж қилганлар».

Исмоилий деган фирқа ҳам бор. Бу ботил фирқадир. Улар ўзларини Муҳаммад ибн Исмоил ибн Жаъфар ас-Содиққа нисбат беришади.