1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Азракёний -

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Азракёний – юқорида номлари зикр қилинган тижоратчининг неваралари. Бухоро аҳлидан. Ироққа сафар қилганлар. Бухорода Саҳл ибн Мутаваккил, Саҳл ибн Бишр ал-Киндий, Аҳмад ибн Ризвон ал-Хашшоб, Саъид ибн Зокир ал-Асадий, Мусо ибн Афлаҳ ва Лайс ибн Ҳибравайҳлардан, Бағдодда эса Муоз ибн Мусанно ал-Анбарий ва Бишр ибн Мусо ал-Асадийдан таълим олганлар. Ҳижрий 344 (милодий 956) йилнинг шаъбон ойида оламдан ўтганлар.